Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech

«Qo’yliq dehqon bozori» АЖ Кузатув кенгаши 2016 йил 29 апрель куни соат 11.00-да акциядорларининг навбатдаги умумий йигилиши утказилишини маълум килади.

Умумий йигилиш жамият маъмурий биносида утади.

Манзил: 100026, Тошкент шахри, Бектемир тумани, Фаргона йули кучаси, Бозор майдони. Эл.почта манзили: qoyliqdexqonbozori@mail.ru

Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:00 дан 11:00 гача амалга оширилади.

Акциядорлар навбатдаги умумий йигилишини утказиш тугрисида хабар килиш учун жамият акциядорлари реестрини шакиллантириш санаси 2016 йил 07 апрель

Акциядорлар навбатдаги умумий йигилишида катнашиши хукукига эга акциядорлар реестрини шакиллантириш санаси 2016 йил 25 апрель

Йигилиш кун тартиби:

1. «Qo’yliq dehqon bozori» АЖнинг 2015 йил фаолияти якуни юзасидан жамият директорининг ҳисоботини тасдиқлаш ва унинг фаолиятига бахо бериш.

2. Жамиятнинг 2015 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.

3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.

4. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.

5. Жамият кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботи.

6. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш, унинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш.

7. Жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг директорини сайлаш;

9. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.

10. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.

11. Жамият Уставига ўзгартириш киритиш.

12. “Жамият акциядорлари умумий йиғилиши тўғрисидаги Низом”га ўзгартириш киритиш.

13. “Жамият Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низом”га ўзгартириш киритиш.

14. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантириш тўғрисидаги низомни янги таҳрирда тасдиқлаш.

15. “Жамият ижроия органи тўғрисидаги Низом”га ўзгартириш киритиш.

16. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

17. Жамиятда “Корпоратив бошқарув Кодекси”ни жорий қилиш ва тасдиқлаш.

18. Жамиятни ўрта муддатга ривожлантиришнинг стратегиясини тасдиқлаш.

19. Жамиятнинг узоқ муддатга ривожлантиришнинг стратегиясини тасдиқлаш.

Акциядорлар умумий йигилишга иштирок этиш хукуки акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили оркали амалга оширилади.

Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йигилишда ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида, жумладан жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдикланган холда, юридик шахс номидан овоз беришга доир ишончнома унинг рахбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг мухри билан тасдикланган холда булиши керак.

Маълумот учун телефон: 295-85-93, 295-93-66.

Жамият Кузатув Кенгаши

 

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech