Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech

«Qo’yliq dehqon bozori» АЖ Кузатув кенгаши 2025 йил 4 апрел куни соат 12.00да акциядорларининг навбатдаги умумий йигилиши утказилишини маълум килади.
Умумий йигилиш жамият маъмурий биносида утади.

Манзил: 100080, Тошкент шахри, Бектемир тумани, Фаргона йули кучаси., Бозор майдони. Эл.почта манзили: info@kuylyuk-bozori.uz
Акциядорларни руйхатга олиш соат 11:00 дан 12:00 гача амалга оширилади.
Акциядорлар навбатдаги умумий йигилишини утказиш тугрисида хабар килиш учун жамият акциядорлари реестрини шакиллантириш санаси 2025 йил 07 март
Акциядорлар навбатдаги умумий йигилишида катнашиши хукукига эга акциядорлар реестрини шакиллантириш санаси 2025 йил 28 март.
К У Н  Т А Р Т И Б И:
1. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
2. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;
3. Жамиятнинг 2024 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни буйича аудиторлик ташкилотининг МБҲС бўйича аудиторлик хулосасини кўриб чиқиш;
4. Жамиятнинг 2024 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
5. Жамиятнинг 2024 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш ва унинг фойдасини тақсимлаш;
6. Жамиятнинг директорининг мехнат шартномаси масаласи;
7. Жамиятнинг 2025 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш;
8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш;
9. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
10. Жамиятнинг 2025 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган ҳақининг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш;
11. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ҳақида”ги Низомига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш.
12. Эгаси ёки эгасининг қонуний хуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан 3-йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидентларни жамият ихтиёрида қолдириш;
Акциядорлар умумий йигилишга иштирок этиш хукуки акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили оркали амалга оширилади.
Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йигилишда ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида, жумладан жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдикланган холда, юридик шахс номидан овоз беришга доир ишончнома унинг рахбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг мухри билан тасдикланган холда булиши керак.
Маълумот учун телефон: (90) 915-66-90
Ижроия органи

 

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech