Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech

«Қуйлиқ деҳқон бозори» АЖ Кузатув Кенгаши 2022 йил 9 феврал куни соат12-00да акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: 100080, Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Фарғона йўли кўчаси., Бозор майдони. Эл.почта манзили: info@kuylyuk-bozori.uz

Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун 2022 йил 18 январ ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2022 йил 3 феврал ҳолатига тузилган.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Жамият Устав капиталини камайтириш.
2. Жамиятнинг аффилланган шахси билан тузиладиган битимни маъқуллаш.
3. Жамиятнинг акция чиқарилуви тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз¬гартиришлар матнини тасдиқлаш.
4. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт. Акциядорларни рўйхатга олиш 2022 йил 9 феврал соат 11-00 дан бошланади.
Маълумот учун телефонлар: (71) 295-94-36

Жамият Кузатув Кенгаши

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech