Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech

«QO’YLIQ DEHQON BOZORI» aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги Умумий Йиғилиши

БАЁНИ

2017 йил 18 май соат 11.00 Тошкент шаҳри

 

Йиғилишда катнашганлар:

Б.Т. Хайдаров - Тошкент шахар Савдо департаменти бошлигининг уринбосари

Т. Иброхимов -"Тошбозорсавдо" уюшмаси бўлим бошлиғи;

Т. Камолов -"Тошбозорсавдо" уюшмаси бўлим бошлиғи;

 

Бошқа тегишли мутассадди ҳодимлар жаъми 28та акциядор, 930383 овоз билан қатнашиб, йиғилиш ўтказиш учун кворум 86,43 % ни ташкил этди.

Тошкент шахар Хокимиятига тегишли 85,41 % акцияларнинг ишончли вакили этиб, Тошкент шахар Савдо департаменти бошлиғининг уринбосари Б.Хайдаров юборилган.

Йиғилишда раисликни Т. Иброхимов олиб борди.

Т. Иброхимов йиғилиш ўтказиш учун кворум 86,43 фоиз бўлганлигини маълум қилди ва йиғилишни очиш учун овозга қўйди.

Йиғилиш қатнашчилари бир овоздан йиғилишни очиш учун овоз бердилар.

Т. Иброхимов йиғилиш раёсатига 3 киши: Т. Камолов, Т. Иброхимов ва Б. Хайдоровларнинг номзодлари таклиф этилганлигини инобатга олиб овозга қўйди.

Йиғилиш катнашчилари томонидан номзодлар бир овоздан қабул қилинди.

Йиғилишга котиб этиб, О. Ким номзоди таклиф этилди ва йиғилиш қатнашчилари томонидан бир овоздан қабул қилинди.

Шунингдек, Т. Иброхимов йиғилишга саноқ комиссияси сайлаб олиш лозимлиги ҳакида айтиб, саноқ комиссияси номзодлигига таклиф этилган жамият ходимлари Г. Рузиева, Д. Джумаев ва Н. Аминоваларнинг номзодларини овозга кўйди.

Саноқ комиссияси юқоридаги таркибда бир овоздан қабул қилинди.

Йиғилиш раиси Т. Иброхимов умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қилди:

Йиғилиш кун тартиби:

1. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик хисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўгрисидаги хисоботларини эшитиш.

2. Жамиятнинг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.

3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.

4. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш.

6. Жамиятнинг 2017 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг директори билан тузилган шартномани амал қилиш муддатини узайтириш.

8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.

9. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.

10. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва кайта тасдиклаш.

Йигилиш регламенти қуйидагича тасдиқланди:

Асосий масалаларга 10 минутгача.

Сўзга чиқувчиларга 5 минутгача.

Йиғилиш кун тартибидаги биринчи масала юзасидан кузатув кенгашининг аъзоси Т.Камоловнинг йиллик хисоботи ва жамият директори Ф.Шоисламовнинг 2016 йил якуни бўйича жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш учун кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги хисоботлари тингланди. Ҳисоботда акциядорлик жамияти томонидан 2016 йилда эришилган ютуқ ва камчиликлари келтириб ўтилди, жумладан 2016 йилнинг якуни бўйича ялпи даромад режаси 8702,1 млн.сўм бўлган, амалда 8634,1 млн.сўмга ёки режа 99,2%га бажарилгани, мажбурий харажатлар режаси 4985,5 млн.сўмни ташкил этиб, амалда 4860,4 млн.сўмга харажат қилинган режага нисбатан 125,1 млн. сўмга кам харажат қилинган.

Давлат бюджетига белгиланган 3692,7 млн.сўм ўрнига 3731,3млн. сўм ўтказилди;

Жамият 2016 йил учун ҳаражатлар 2804,5 млн.сўм деб режалаштирган эди, ҳақиқатда эса 2 790,8 млн.сўм ҳаражат билан якунлади.

Жамиятнинг дебитор қарзлари 521,7 млн. сўмни ташкил этади, шундан муддати ўтгани йўқ. Жамиятнинг кредитор қарзлари 2593,1 млн.сўмни ташкил этади, шундан муддати ўтгани йўқ.

Жамиятда 2016 йил бўйича соф фойда – 607,5 млн.сўм деб режалаштирилган, амалда эса олинган соф фойда 680,8 млн.сўмни ташкил қилган

Берилган саволларга маърузачилар жавоб берганларидан сўнг, раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала бўйича «NAZORAT-AUDIT» МЧЖнинг 2016 йил якуни бўйича ўтказилган аудит текшируви хулосасини жамият бош хисобчиси Б.Файзуллаева ўқиб эшиттирди, жумладан, аудит текшируви натижасига кўра, жамият молиявий ва хўжалик фаолияти, хамда бухгалтерия хисоботлари Ўзбекистон Республикасидаги қонунчилигига мувофиқ келиши хақидаги 2017 йил 18 мартдаги ижобий хулоса берилгани хақида маълумот берди. (аудиторлик текшируви хулосаси илова қилинади).

Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

Йиғилиш кун тартибидаги учинчи масала бўйича жамиятнинг тафтиш комиссияси раиси Б.Хошимов. Йиғилишда иштирок эта олмаганлиги сабабли, тафтиш комиссияси хулосасини жамият бош хисобчиси Б.Файзуллаева. йиғилганларга ўқиб эшиттирди, жумладан, жамият тафтиш комиссияси томонидан амалга оширилган тафтишга хамда жамият ташқи аудитори “NAZORAT-AUDIT” МЧЖнинг 2017 йил 18 мартдаги ижобий аудиторлик хулосасига асосланиб:

  • жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигини;
  • афилланган шахслар билан битимлар, шунингдек йирик битимлар тузилмаганлигини эътироф этишини маълум қилди. (тафтиш хайъатининг хулосаси илова қилинади).

Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича жамият бош мухосиби Б.Файзуллаева сўзга чиқиб, жамиятнинг 2016 йил якуний баланси хақида юзасидан тўлиқ хисобот берди.

Раислик қилувчи акциядорлардан кўрилган масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

Йиғилиш кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан жамият бош хисобчиси

Жамият бош муҳосиби Б. Файзуллаева сўзга чиқиб, жамиятда олинган даромадлар ва ҳаражатлар ҳакида батафсил маълумот берди, ҳамда жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича соф фойдаси 680 816,2 минг сўм эканлигини айтди. Кредиторлик карзлари (картлтека-2) 01.01.2017 йил холатига 2 593 162,4 минг сумни ташкил килганлиги сабабли дивиденд тулаш кобилияти мавжуд эмас. Жамият олган соф фойдаданинг 5 фоизи захира фондига, яъни 34 040,8 минг сўм, 95 фоизи яъни 646 775,4 минг сўм жамиятни ривожлантириш фондига таксимлаш таклифини айтди.

Йиғилиш раиси ушбу масала бўйича бошқа савол ва таклифлар бўлмаганлиги муносабати билан акциядорлардан ўз бюллетенларига овозларини қайд этишларини сўради.

Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

Йиғилиш кун тартибидаги олтинчи масала бўйича жамият директори Ф.Шоисламов. сўзга чиқиб, 2017 йил учун тайёрланган «БИЗНЕС РЕЖА» ва “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси” билан йиғилганларни таништирди, «БИЗНЕС РЕЖА»да жамиятнинг 2017 йилда амалга ошириладиган ишлари, жамиятнинг молиявий нуфузини янада ошириш ва йил якуни бўйича дивидендлар салохиятини ошириш, мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш ва қўшимча даромадлар манбаини ташкил этиш йулларини ахтариш кўрсатилганини билдирди, (“Бизнес-режа” , “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси” тўлалигича илова қилинади).

Маърузачининг берилган саволларга жавобидан сўнг, раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

Кун тартибидаги еттинчи масала бўйича раислик қилувчи жамият акциядорларининг 2016 йил 29 апрелдаги навбатдаги умумий йиғилиш қарорига мувофиқ жамият директори Шоисламов Файзулла Шоисламович билан бир йилга шартнома тузилганини маълум қилиб, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги Қонуннинг 62-моддасига мувофиқ, жамият Кузатув кенгашининг Ф.Шоисламов билан тузилган шартномани амал қилиш муддатини узайтириш мумкинлиги юзасидан хулосаси мавжудлигини билдирди ва йиғилиш қатнашчиларини ушбу хулоса билан таништирди.

Кун тартибидаги масала юзасидан савол-жавоблардан сўнг жамият директори Шоисламов Файзулла Шоисламович билан тузилган шартномани амал қилиш муддатини бир йилга узайтириш масаласи бўйича акциядорлардан овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

Раислик қилувчи кун тартибидаги саккизинчи масалага ўтиб, 2017 йилда жамиятнинг Кузатув Кенгаши аъзолигига номзодлар тарқатилган овоз бериш бюллетенларида келтирилганлигини билдириб, акциядорлардан ушбу масала бўйича кумулятив овоз бериш йўли билан овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

Раислик қилувчи кун тартибидаги тўққизинчи масалага ўтиб, жамиятнинг Тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тарқатилган овоз бериш бюллетенларида келтирилганлигини билдириб, акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

Йиғилиш кун тартибидаги ўнинчи масала бўйича жамиятнинг ходимлар нозири Г.Рузиева сўзга чиқиб, жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритилганлигини маълум қилиб, Ташкилий тузилмага киритилган ўзгаришлар билан таништирди.

(Жамиятнинг ўзгартириш киритилган ташкилий тузилмаси илова қилинади)

Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

Раислик қилувчи умумий йиғилиш кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилганини айтиб, овоз бериш натижалари саноқ хайъати томонидан аниқлангунга қадар танаффус эълон қилди.

(танаффусдан сўнг)

Саноқ хайъати мажлис қатнашчиларини овоз бериш натижалари билан таништирди.

1-масала

Ёқлаган 930383 – 100%

Бетараф 0 – 0,0%

Қарши 0 – 0,0%

2-масала

Ёқлаган 930383 – 100%

Бетараф 0 – 0,0%

Қарши 0 – 0,0%

3-масала

Ёқлаган 930383 – 100%

Бетараф 0 – 0,0%

Қарши 0 – 0,0%

4-масала

Ёқлаган 930383 – 100%

Бетараф 0 – 0,0%

Қарши 0 – 0,0%

5-масала

Ёқлаган 930383 – 100%

Бетараф 0 – 0,0%

Қарши 0 – 0,0%

6-масала

Ёқлаган 930383 – 100%

Бетараф 0 – 0,0%

Қарши 0 – 0,0%

7-масала

Ёқлаган 930383 – 100%

Бетараф 0 – 0,0%

Қарши 0 – 0,0%

8-масала

Ёқлаган 930383 – 100%

Бетараф 0 – 0,0%

Қарши 0 – 0,0%

10-масала

Ёқлаган 930383 – 100%

Бетараф 0 – 0,0%

Қарши 0 – 0,0%

9-масала (Кумулятив овоз бериш натижалари)

1. Ерматов Абдухалил 930383 та овоз

2. Хакимов Рауф Арипович 930383 та овоз

3. Саримсаков Алишер Тухтамишевич 930383 та овоз

4. Мирзадияров Сардор Закиржанович 930383 та овоз

5. Камолов Толмас Каримович 930383 та овоз

6. Эргашев Шухрат 930383 та овоз

7. Иброхимов Тулкин 930383 та овоз

 Раислик қилувчи кун тартибидаги барча масалалар кўпчилик овоз билан қабул қилинганини билдирди. Саноқ хайъати баённомаси бир овоздан тасдиқланди.

 КУН ТАРТИБИДАГИ БАРЧА МАСАЛАЛАР АТРОФЛИЧА МУХОКАМА ҚИЛИНИБ ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

 1. «Qo’yliq dehqon bozori» АЖ ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик хисоботи, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги хисоботлари тасдиқлансин. (ёқлаган 930383 та овоз – 100%, қарши – йўқ, бетараф – йўқ).

2. Жамиятнинг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текширувигв мувофиқ ижобий аудиторлик хулосаси инобатга олинсин. (ёқлаган 930383 та овоз – 100%, қарши – йўқ, бетараф –йўқ).

3. Жамият Тафтиш комиссиясининг хулосаси инобатга олинсин ва тасдиқлансин. (ёқлаган 930383 та овоз – 100%, қарши – йўқ, бетараф – йўқ).

4. Жамиятнинг 2016 йил фаолияти якуни бўйича йиллик хисоботи инобатга олинсин ва тасдиқлансин. (ёқлаган 930383 та овоз – 100%, қарши – йўқ, бетараф – йўқ).

5. Жамиятнинг 2016 йил молиявий – хўжалик якуни бўйича олган жамият олган соф фойдадан, куйидагича тақсимлаш (ёқлаган 930383 та овоз – 100% билан) тасдиклансин.

- Кредиторлик карзлари (картотека-2) 01.01.2017 йил холатига 2 593 162,4 минг сумни ташкил килганлиги сабабли дивиденд тулаш кобилияти мавжуд эмас.Жамият олган соф фойдаданинг 5 фоизи захира фондига, яъни 34 040,8 минг сўм, 95 фоизи яъни 646 775,4 минг сўм жамиятни ривожлантириш фондига таксимланиши (ёқлаган 930383 та овоз – 100% билан)тасдиқлансин.

6. Жамиятнинг 2017 йилга мўлжалланган «Бизнес-режа»си хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси” иловага мувофиқ тасдиқлансин. (ёқлаган 930383 та овоз – 100%, қарши – йўқ, бетараф – йўқ).

6.1. Жамиятнинг 2017 йилга мўлжалланган даромадлар ва харажатлар сметасига зарур холатларда ўзгартириш киритиш ваколати Кузатув кенгашига берилсин.

7. Жамият директори Шоисламов Файзулла Шоисламович билан тузилган шартнома муддати акциядорларнинг 2017 йил якуни бўйича навбатдаги умумий йиғилишига қадар узайтирилсин. (ёқлаган 930383 та овоз – 100%, қарши – йўқ, бетараф – йўқ).

8. Жамият Кузатув Кенгаши аъзолигига кумулятив овоз бериш йўли билан қуйидагилар сайлансин:

8.1. Ерматов Абдухалил 930383 - та овоз
8.2. Хакимов Рауф Арипович 930383 - та овоз
8.3. Саримсаков Алишер Тухтамишевич 930383 - та овоз
8.4. Мирзадияров Сардор Закиржанович 930383 - та овоз
8.5. Камолов Толмас Каримович 930383 - та овоз
8.6. Эргашев Шухрат 930383 - та овоз
8.7. Иброхимов Тулкин 930383 - та овоз

9. Жамият Тафтиш комиссиясига Азизов Азизбек Равшанович, Ниязова Гузаль Хусановна ва Радзинская Лариса Геннадьевналар сайлансин. (ёқлаган 930383 та овоз – 100%, қарши – йўқ, бетараф – йўқ).

10. Жамиятнинг “Ташкилий тузилмаси”га ўзгаришлар киритилсин ва қайта иловага мувофиқ қайта тасдиқлансин. (ёқлаган 930383 та овоз – 100%, қарши – йўқ, бетараф – йўқ).

 

Баённома имзоланган сана: «27» май 2017 йил.

 

Йиғилиш раиси             Т. Иброхимов

Котиб                              О. Ким

 

Мобил версияси

responsive web design

МУРОЖААТЛАР СТАТИСТИКАСИ

2023-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 12
Telefon / faks orqali: 5
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 2
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 1
Boshqa usullari orqali: 3
Umumiy soni: 23
Ko’rib chiqilmokda: 10
Javob yuborildi: 13

Foydali havolalar

gov uzb
press uzb
epigu-ru
deponet
csm-uz
gki-uz

Onlayn so'rovnoma

Веб-сайтда қандай материаллар кўпроқ ёритилиши керак?

Obuna bo'lish

Aloqalar

Manzil: 100026, Toshkent sh., Bektemir tumani, Farg'ona yo'li k-si
Tel.: (+9971) 295-85-93
Faks: (+99871) 295-93-66
map small

Batafsil...

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech