- Подробности
- Категория: O'z ko'chini yo'qotgan hujjatlar / Утратившие силу акты
- Опубликовано: 18 апреля 2016
- Просмотров: 3823
«Куйлик дехкон бозори» АЖ акциядорларининг 2015 йил 4 июндаги навбатдаги умумий йиғилиши томонидан ТАСДИҚЛАНГАН Умумий йиғилиш раиси ______________ |
«Куйлик дехкон бозори» акциядорлик жамиятининг
Ижроия органи тўғрисидаги
НИЗОМИ
(янги тахрири)
Тошкент шахри – 2015 й.
МУНДАРИЖА
1. Умумий қоидалари
2. Жамиятнинг ижро этувчи органини тузиш тартиби
3. Жамият Директорининг ваколатлари
4. Жамият Директорининг жавобгарлиги
1. Умумий қоидалар
1.1. Мазкур Низом «Куйлик дехкон бозори» акциядорлик жамияти (бундан буён Жамият деб юритилади) ижроия органини ва унинг фаолият тартибини, сайлашни, шунингдек унинг хуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
1.2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6-майдаги 370-сон «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида» Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) хамда Жамият Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.3. Жамият ижроия органи раҳбари-директори ўз ишини қонунчилик, жамият устави ва акциядорлар Умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган мазкур «ижроия органи тўғрисида»ги низом асосида амалга оширади.
2. Жамиятнинг ижро этувчи органини тузиш тартиби
2.1. Жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини (директорни) сайлаш (тайинлаш, ёллаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади. Жамият ижроия органининг раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги Кузатув кенгашининг қарори, одатда хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади.
2.2. Директор номзодини кўриб чиқилганда ва тасдиқланганда қарор оддий кўпчилик овоз билан кузатув кенгаш томонидан қабул қилинади.
2.3. Директорга номзод жамиятга ўзининг жиноий жавобгарликка тортилганлиги фактлари тўғрисида маълум қилиши шарт.
2.4. Ижро этувчи орган таркибига у ёки бу номзодни тавсия этар экан кузатув кенгаш раиси контракт тузиш шартлари, бошқарув фаолияти учун мукофотлаш миқдори ва номзоднинг шахсий аризаси билан тасдиқланган контракт тузишга номзоднинг розилиги тўғрисида ахборот беради.
2.5. Директорга номзодлар ўзларининг номзодлари кўриб чиқилаётганда кузатув кенгаш мажлисида қатнашишлари мумкин.
2.6. Директор таклиф қилинган номзодни кузатув кенгаш томонидан тайинлангандан кейин у билан мажбуриятларни бажариш юзасидан контракт тузилади. Директор билан контракт уни узайтириш мумкинлиги ёки тухтатиш тўғрисида хар йили қарор қабул қилинган холда бир йил муддатга тузилади. Шартномани жамият номидан кузатув кенгаш раиси ёки кузатув кенгаш томонидан вакил қилинган шахс имзолайди.
2.7. Акциядорлик жамиятининг директори жамиятнинг уставини, шунингдек контракт шартларини бузганлиги учун бир вақтнинг ўзида контракт бекор килинган холда эгаллаб турган лавозимидан чақириб олиниши мумкин. Жамиятнинг директори чақириб олиш ва у билан тузилган контрактни бекор қилиш хақидаги қарор кузатув кенгаши томонидан кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
2.8. Кузатув кенгаш директори билан тузилган шартномаларни улар томонидан қупол бузилишларга йўл қўйилганда ёки жамият йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган параметрлари бажарилиши барбод қилинганда муддатидан олдин тўхтатиш хуқуқига эгадир.
3. Жамият Директорининг ваколатлари
3.1. Жамият директорининг ваколатига жамиятнинг кундалик фаолиятига
рахбарлик қилишга доир масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг ёки жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно.
3.2. Жамият директорининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
- Акциядорлар умумий йиғилишининг ва жамият кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
- ишлаб чиқарилаётган махсулотларни сотиш, бажарилаётган ишларни хамда хизмат кўрсатилаётган нархларини тасдиқлаш;
- жамият номидан ишочномасиз иш юритиш, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалаш;
- жамият номидан битимлар тузиш;
- жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси рахбарини тайинлаш;
- штатларни тасдиқлаш хамда унга тегишли ўзгартиришлар киритиш, жамият ходимларини ишга қабул қилиш, улар билан мехнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш, ходимлар томонидан мехнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлаш;
- жамиятнинг барча ходимлари бажариши мажбурий буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;
- жамият фойдасини тақсимлаш тўғрисидаги тавсияни тайерлаш учун кузатув кенгашига таклифни киритиш;
- жамият номидан хужжатларни имзолаш;
- конун хужжатларида жамият мол-мулкини ва пул маблағларини тасарруф этиш;
- жамият номидан харакат қилиш учун ишончномалар бериш;
- банкларда хисоб-китоб ва бошка рақамлар очиш;
- муовинлар орасида мажбуриятларни тақсимлаш ва ходимлар иш мажбуриятлари бўйича қўлланмаларни тасдиқлаш;
- жамиятнинг акциядорлар умумий йиғилишининг ёки кузатув кенгашининг ваколатларига киритилмаган ички меъёрий хужжатларини тасдиқлаш;
- жамият кундалик фаолиятини амалга ошириш ва акциядорлар умумий йиғилишининг ёки кузатув кенгашининг ваколатларига киритилмаган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш.
3.3. Директор қуйидагиларга мажбур:
- Жамиятнинг йиллик бизнес-режа, акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши қарорлари бажарилишни таъминлаш;
- Жамиятни малакали ходимлар билан таъминлаш, ходимларнинг билимлари, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан самарали равишда фойдаланиш буйича чораларни кўриш;
- Жамият ходимларининг ижтимоий кафолатларига риоя қилиниши ва мехнатни мухофаза қилинишини таъминлаш;
- Жамият ва унинг ходимлари томонидан жамият фаолиятида қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
- Жамиятда бухгалтерия хисоби ва хисоботининг тегишли холати ва хаққонийлигини ташкил қилинишини таъминлаш;
- бир йилда бир марта акциядорлар умумий йиғилишида йиллик хисоботи тўғрисида хисобот тақдим этиш;
- хар чоракда кузатув кенгаши олдида жамиятнинг йиллик бизнес режаси бажарилишининг холати тўғрисида хисобот бериш;
- тегишли органлар, акциядорлар, кредиторлар ва оммавий ахборот воситаларида жамиятнинг хар йилги молиявий ва бошқа хисоботи, фаолияти тўғрисидаги ахборот ва маълумотларни ўз вақтида тақдим этилиши ва чоп этилишини назорат қилиш;
- акциядорларга қонунчилик билан бериладиган хуқуқларини химоя қилишини таъминлаш;
- маъмурий харажатлар хисоби ва бошқалар билан тасдиқланган маблағлар доирасида мол-мулкни сотиб олиш ва харажатларни амалга ошириш;
- шартномалар бўйича мажбуриятларни ижровини таъминлаш;
- қонунчилик ва мазкур Уставига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.
3.4. Директорни моддий рағбатлантириш жамият фаолияти самарадорлигига қараб амалга оширилади.
4. Жамият Директорининг жавобгарлиги
4.1. Жамият Директори ўз хуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши хамда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши лозим.
Агар бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади.
4.2. Жамият ёки у жойлаштирган акцияларнинг хаммаси бўлиб камида бир фоизга эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан директор устидан судга мурожат қилишга хакли.
4.3. Агар директор жамият томонларидан бири хисобланган битишувдан молиявий манфаатдорлиги тўғрисида хабар беришга мажбур ва овозга қўйилганда қатнашмайди.
4.4. Директор унга хизмат мавқеи билан берилган хуқуқлардан ўзи мехнат муносабатларида бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг мақсадлари йўлида фойдаланмасликлари керак.
4.5. Жамият директори жамият мол-мулкини тасарруф қилишдан шахсий фойда кўриш бўйича харакатларга йўл қўймаслиги керак.
4.6. Жамият директори даврида фаолияти жамият махсулотларини сотиш ёки хизматлар тақдим этишда қийинчилик тўғдирадиган корхоналарни таъсис этиш ёки таъсис этишда қатнашиш хуқуқига эга эмаслар. Директор жамиятда лавозимга тайинланганда худди шундай корхоналардаги ўз иштирокини тўхтатиши ва бу тўхтатиш тўғрисида акциядорлик жамияти кузатув кенгашини хабардор қилмоғи лозим.
4.7. Жамият директори ўз манфаатларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги натижасида жамиятга етказилган зарар учун Ўзбекистон Республикасининг амалда қонун хужжатларига ва жамият Уставига мувофиқ жамиятга етказилган зарарни қоплаш бўйича тўлиқ хажмида жамият олдида жавоб берадилар.